Европада меҳнат ҳаёти давомийлигининг ўртача кўрсаткичи ошди ва 2015 йилги ҳисоб-китобларга кўра, 35,4 йилни ташкил қилди, деб ёзади «Интерфакс» Европа иттифоқининг Eurostat статистика хизматига таяниб.
Меҳнат ҳаётининг кутилаётган ўртача давомийлиги — 15 ёшдаги одам ўз ҳаёти давомида фаол меҳнат бозорида иш билан банд ёки ишсиз шахс сифатида кечириши кутилаётган йиллар сони.
Меҳнат ҳаётининг кутилаётган ўртача давомийлиги Швеция (41,2 йил), Нидерландия (39,9 йил), Дания (39,2 йил), Буюк Британия (38,6 йил) ва Германия (38 йил)да энг узун бўлиб чиқди. Италия (30,7 йил), Болгария (32,1 йил), Греция (32,3 йил), Бельгия, Хорватия, Польша ва Венгрия (32,6 йилдан)да эса ушбу кўрсаткич энг кичик бўлди.
Изоҳ (0)