АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп жамоаси ОАВларнинг у ўз фарзандларини мутлақо махфий давлат маълумотларига яқинлаштирмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларини рад этди, деб ёзади «ТАСС».
Миллиардернинг вакили ушбу хабарларни рад этди ва Трампнинг фарзандлари махфий ҳужжатлардан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни тўлдиришга киришгани ҳам йўқлигини айтди. «Бу (зарур анкеталарни тўлдириш) айнан ҳозир бўлади деб ўйламайман», — деди бизнесменнинг вакили.
Аввалроқ миллиардернинг ёрдамчилари Оқ уй вакилларидан республикачининг фарзандлари мутлақо махфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши эҳтимолини кўриб чиқишни сўрагани ҳақида хабар берилган эди.
Айни пайтда махфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи учун АҚШ маъмурияти бизнесменнинг болаларини унинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчилари вазифасига тайинлаши керак. Январь ойидаги инаугурациясидан кейин эса Трамп буни ўз қарори билан қила олади.
Изоҳ (0)