Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хе ва давлат қарорларига ноқонуний равишда таъсир кўрсатишда гумонланаётган дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ сиёсий можарони тергов қилиш доирасида Samsung компанияси офисларида текширув ўтказди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Жанубий Корея прокурорлари Samsung президент дугонасининг қизига молиявий ёрдам берган-бермаганини текширди. Аввалроқ Samsung Цой Сун Силь ва унинг қизи эгадошлик қиладиган компанияга 2,8 миллион евро тақдим этгани ҳақида тасдиқланмаган маълумот пайдо бўлган эди.
Мамлакат президенти ва унинг дугонаси аралашиб қолган можаро Цой Сун Силнинг президент ваколатларидан фойдаланиб, давлат ишларига аралашгани ва шахсий моддий фойда кўргани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)