Жорий йил I ярмида мамлакатда хориждан таълим олишга келганлар сони 2024 йил мос даврига нисбатан 17,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар қилди.

2025 йил январь–июнь ойларида 9 минг 500 нафардан ортиқ хориж фуқаролар Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган. Бу кўрсаткич ўтган йил шу давридагига қараганда 1 минг 400 нафарга (17,3 фоиз) кўп.
Олти ойда хорижликлардан таълим олиш учун республикага келганлар ичида Ҳиндистон фуқаролари энг кўп бўлди — 2 минг 780 киши. Туркманистон (2 минг 622 нафар) ва Тожикистон (1 минг 145 нафар) фуқаролари сони ҳам бошқа мамлакатларга нисбатан кўп бўлган.
Ярим йил ичида яна қуйидаги мамлакатлар фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган:
- Хитой — 459 нафар;
- Жанубий Корея — 381 нафар;
- Покистон — 348 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 263 нафар;
- АҚШ — 232 нафар;
- Афғонистон — 167 нафар;
- Туркия — 161 нафар;
- Бошқа давлатлар — 988 нафар.
Аввалроқ қўмита 2024 йилда 35,9 минг нафар чет эллик таълим олиш учун Ўзбекистонга келганини маълум қилганди. Улар орасида энг кўп ташриф буюрганлар тожикистонликлар бўлган — 12 минг 809 нафар. Шунингдек, Россия (8 минг 629 нафар), Қирғизистон 3 минг 953 нафар), Туркия (2 минг 711 нафар) давлатларидан келганлар юқори улушни ташкил этган.
Изоҳ (0)