Россиянинг Москва вилоятидаги тирда 27 ёшли қиз тасодифан травматик қуролдан бошига ўқ узди. У олинган жароҳат оқибатида ўша жойнинг ўзида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар беради «Вести.ru».
Тергов қўмитасининг Москва вилоятидаги бошқармаси аниқлик киритишича, ҳодиса 5 ноябрь, шанба куни эрталаб содир бўлган, бироқ бу ҳақда ОАВга энди маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, қиз таниши билан ўрмонда жойлашган тирга борган ва бу ерда травматик қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш туфайли ўлим ҳолати юз берган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса бўйича бошқарманинг Воскресенск шаҳар бўлими томонидан терговдан олдинги текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)