Шанхайлик Геда лақабли башоратчи маймун АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларини каромат қилди. Бу ҳақда Channel New Asia’нинг Twitter’даги саҳифасида айтилади.
Геда АҚШ президенти лавозимига номзодлар Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг табиий катталикдаги тасвирлари ўртасида туриб, миллиардерни танлади ҳамда картон Трампнинг лабидан ўпиб қўйди.
Shiyanhu Ecological Tourism боғида яшовчи маймун келажакни биринчи марта башорат қилаётгани йўқ. 2016 йил бошида жонивор футбол бўйича Европа чемпионатида Португалия ғолиб бўлишини олдиндан айтиб бера олган эди.
Изоҳ (0)