Никарагуанинг амалдаги президенти Даниэль Ортега 6 ноябрь, якшанба куни давлат раҳбарлигига сайловларда рақибларидан катта фарқ билан ғолиб чиқди, деб ёзади «ТАСС» республика Олий сайлов кенгашига таяниб. Мамлакатнинг янги вице-президенти эса Ортеганинг рафиқаси Росарио Мурильо бўлади.
Сайлов варақаларининг 99,8 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Никарагуа етакчиси сайловчиларнинг 72,5 фоиз овозини тўплагани маълум бўлди. Унинг рақиби, Либерал конституционалистик партия вакили Максимино Родригес 15 фоиз овозларни қўлга киритди.
Анастасио Сомоса диктатурасига қарши қуролли жанглар етакчиларидан бири Ортега биринчи марта 1985 йилда президент бўлган. Беш йилдан сўнг у қайта сайланмади, 2007 йилдагина у яна мамлакат раҳбарига айланди.
Изоҳ (0)