8 ноябрь куни АҚШда бошланган президент сайлови якунлари кутилаётгани боис бозорда бошланган беқарорлик туфайли нефть нархи тушмоқда, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
Бу ҳафта АҚШ президентлилига сайлов нефть бозори учун ОПЕК сигналларидан кўра муҳимроқ воқеадир, деб ёзади The Wall Street Journal. Дональд Трампнинг ғалабаси нефть нархининг тушишига олиб келиши, Ҳиллари Клинтоннинг ғалабаси эса нефть бозорини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Жумладан, Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent русумли нефть наохи 0,46 долларга ёки 1 фоизга тушиб, баррелига 45,69 долларни ташкил этмоқда. WTI нефтининг декабрь фьючерслари нархи эса Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) савдоларида 0,39 долларга ёки 0,87 фоизга тушиб, баррелига 44,5 долларни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)