АҚШда 45-президент сайлови бошланди, деб ёзади «РБК». Маҳаллий вақт билан ярим тунда (Тошкент вақти билан 8 ноябрь 10:00) Нью-Гэмпшир штатининг Диксвилл Нотч қишлоғида сайлов участкалари очилди ва саккиз нафар аҳолининг барчаси овоз бериб бўлгач, дарҳол ёпилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон тўртта овоз, республикачи номзод Дональд Трамп иккита овоз тўплади. Шунингдек, Либертариан партиясидан номзод Гэри Жонсон ҳамда Митт Ромнига биттадан овоз берилди.
Нью-Гэмпшир қонунчилигига кўра, 100 нафардан кам сайловчилар истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари сайлов участкаларини ярим тунда очиб, рўйхатга олинган сайловчиларнинг барчаси ўз овозларини бериб бўлгач, дарҳол ёпиш учун рухсат олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шанхайлик башоратчи маймун АҚШ президентлигига сайловларда Трамп ғолиб чиқишини каромат қилди.
Изоҳ (0)