Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейро штати ҳисоб рақамини ёпилмаган йирик миқдордаги қарз туфайли музлатиб қўйди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, штат ҳукуматга 170 миллион реал (53 миллион доллар) қарз бўлиб қолган. Рио-де-Жанейродаги айрим давлат хизматчилари ярим йилдан бери маош олмагани билдирилмоқда.
Штат расмийлари 2016 йилги Олимпия ўйинлари арафасида нефть нархи пасайиб кетганлиги туфайли юзага келган танг молиявий вазият ҳақида маълум қилган ва бу ҳолат хавфсизликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этиш масалаларини ҳал этишни барбод қилиши мумкинлигидан ташвиш билдирганди.
Шундан сўнг Бразилия ҳукумати штатга федерал бюджетдан 2,9 миллиард реал (849 миллион доллар атрофида) ажратганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)