Вена, Австрия – 2024 йил 25 ноябрь: Ипак Йўли Банки ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси билан 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги келишув имзоланганини мамнуният билан эълон қилади.
Мазкур маблағлар Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнесни, жумладан, аёллар бошчилигидаги тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади. Бу қадам ОПЕК жамғармасининг Ўзбекистондаги хусусий банкга ажратган биринчи тўғридан-тўғри кредит линияси бўлиб, бу ҳамкорликнинг аҳамияти ва ўзига хослигини намоён этади.
ОПЕК жамғармаси президенти Абдулҳамид Алхалифа: “Ипак Йўли Банки билан ҳамкорлигимиз Ўзбекистонда хусусий сектор трансформациясини қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегиямизни акс эттиради. Корхоналарга, жумладан, тадбиркор аёлларга молиявий имкониятларни тақдим этиш орқали биз уларнинг салоҳиятини очишга ёрдам берамиз ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига ҳисса қўшамиз. Бу ҳамкорлик нафақат молиявий ёрдам кўрсатиш, балки иқтисодий имкониятлар яратадиган ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг фаровонлигини оширадиган янада фаол ва инклюзив хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган”.
Мазкур молиялаштириш, Ипак Йўли Банкига Ўзбекистон иқтисодиётининг таянчи бўлган, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 54 фоизини ташкил этувчи ва 78 фоиз иш ўринлари билан таъминловчи микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Ушбу ҳамкорлик натижасида минглаб микро, кичик ва ўрта корхоналар ривожланиш учун зарур молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, бу эса ўз навбатида инновацияларни рағбатлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва барқарор иқтисодий ўсишга ёрдам беради.
ОПЕК жамғармаси ҳақида:
ОПЕК жамғармаси глобал ривожланиш ташкилоти бўлиб, ўзининг аъзо мамлакатларидан аъзо бўлмаган мамлакатларга молиялаштиришни тақдим этади. 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, Жамғарма паст ва ўрта даромадли мамлакатларда иқтисодий ўсишни ва ижтимоий тараққиётни рағбатлантириш учун ҳамкорлар билан ишлайди.
Бугунги кунга қадар Жамғарма бутун дунё бўйлаб барқарор ривожланишга эришишга интилаётган 125 мамлакатдаги лойиҳаларга 27 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)