Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимини 2021 йилгача тарк этмоқчи эмас, деб ёзади «ТАСС» The New York Times газетасида чоп этилган мақолага таяниб.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Нашр таъкидлашича, бундай позицияни Асад 31 октябрь, душанба куни Дамашқда АҚШ ва Буюк Британия журналистлари ва таҳлилчилари билан бўлиб ўтган учрашувда аён қилган. Сурия етакчиси, гўёки, республикада исёнчиларнинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши хатолик бўлгани, мамлакатдаги уруш учун жавобгарлик эса биринчи навбатда, Вашингтон ва радикал ислом тарафдорлари бўйнида эканлигини таъкидлаган.

Мақолада қайд этилишича, Асад ҳукумат кучлари урушда ғалаба қозонмагунича, давлатда сиёсий трансформация содир бўлишини истисно қилди, шунингдек, мамлакат президенти лавозимини камида ўзининг учинчи муддати тугагунича эгаллаб туришни кўзда тутаётганини айтди, у эса 2021 йилда тугайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар