Қирғизистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласидаги референдум 11 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Конституциявий ўзгаришлар мамлакатда бош вазир ваколатларини кенгайтириш ва депутатларга бош вазир ёки бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашга рухсат беришни назарда тутади.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев янги конституция мамлакатда парламентаризмни мустаҳкамлашга қаратилганини айтиб ўтган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)