Италиядаги Колизей тарихий ёдгорлиги назоратчиси Франческо Просперетти мамлакатда яқинда кузатилган зилзиладан сўнг дунёга машҳур ушбу иншоот вайрон бўлиши бўйича жиддий хавф юзага келганини айтди, деб ёзади TJournal.
Газеталардан бирига берган интервьюсида Просперетти ҳар битта янги зилзила икки минг йиллик иншоотга янада хавфлироқ юкка айланаётганини, «ёриқлар катталашаётгани»ни таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, 30 октябрь куни Колизей кўздан кечирилган, натижаларга кўра эса ёдгорликнинг Палатинга қараган қисмини ташрифчилар учун ёпишга қарор қилинган. Бинонинг қолган қисми ҳамон очиқ қолмоқда.
Археологлар эса қадимги римликлар Италияда зилзилалар билан яхши таниш бўлгани ва биноларни зилзилалар эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда барпо этгани ҳақида фикр билдирмоқда.
Изоҳ (0)