Чжухай шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтаётган Airshow China-2016 авиасалонида илк бор мамлакатнинг бешинчи авлод J-20 қирувчи самолёти намойиш этилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қирувчи Чанду шаҳридаги авиация саноати корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг илк синови 2011 йил 11 январида бўлиб ўтди. Шундан бери самолёт бир неча ўнлаб тажриба парвозларини амалга оширди. J-20 2017—2019 йиларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Ҳаво кемаси тактик-техник хусусиятларининг аксар қисми сир сақланмоқда. ОАВ манбаларига кўра, қирувчи самолёт кемага қарши ракеталар билан жиҳозланган бўлиб, Тинч океанида қўлланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)