Бангкокдаги қирол саройи ва Зумрад Будда ибодатхонаси 1 ноябрь, сешанбадан эътиборан яна сайёҳлар ташрифи учун очилди. Бу ҳақда INN News маълум қилди.
Сайёҳлар мазкур обидаларни ҳар куни 08:30 дан 15:00 гача келиб кўриши мумкин. Туризм полицияси ва мажмуалар ходимлари чет эллик меҳмонлар мамлакатдаги мотам муносабати билан ўзларини сипо тутишларини назорат қилиб боради.
Сарой ва ибодатхона 13 октябрь куни Таиланд қироли Пхумипон Адульядет вафот этганидан сўнг ёпилганди. Ушбу биноларда дафн маросимлари ўтказилди. Жумладан, қирол оиласи аъзолари марҳум ҳукмдор билан шу ерда видолашди.
Изоҳ (0)