Тожикистон энергия тизимида 2009 йилдан бери кузатилган энг йирик авария туфайли мамлакат ҳудудининг 90 фоизи электр қувватисиз қолди. Мамлакат пойтахти Душанбеда ҳам чироқ ўчди, деб хабар беради «РБК».
«Барқи Тожик» энергохолдингининг билдиришича, айни пайтда авария сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, носозликлар Норак ГЭСда рўй берди.
Душанбеда маҳаллий вақт билан соат 18:35 да чироқ ўчди. Шаҳар аҳолиси вакилларининг айтишича, чироқ ўчишидан улар огоҳлантирилмади.
Изоҳ (0)