АҚШ вице-президентлигига номзод, республикачи сенатор Майк Пенснинг самолёти Нью-Йорк аэропорти учиш-қўниш майдони четига чиқиб кетди. Айовадан учиб келган ҳаво кемаси бортида 30 киши, жумладан, сенаторнинг турмуш ўртоғи ва қизи бор эди, дея хабар беради «Интерфакс».
Айовадан парвоз Нью-Йоркдаги об-ҳаво шароитлари туфайли икки соатга кечиктирилганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Пенс билан қўнғироқлашди ва ҳодиса тинчлик-омонлик билан якунланганидан мамнунлигини изҳор этди.
Изоҳ (0)