Россиянинг S7 Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Олмаота аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Лайнер Россиянинг Новосибирск шаҳридан Фарғонага учиб кетаётган бўлган.
Йўловчилардан бирининг аҳволи оғирлашгани сабаб, самолёт маҳаллий вақт билан 12:54 да Олмаота аэропортига фавқулодда қўнган.
Олмаота аэропортидан маълум қилишларича, аҳволи оғирлашган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва у Олмаотадаги касалхоналардан бирига ётқизилган.
Самолёт маҳаллий вақт билан 14:45 да Фарғона йўналиши бўйича учиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)