Amazon даромадлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилингандан кейинги бир соат ичида, 27 октябрь, пайшанба куни кечки пайт интернет-компания асосчиси ва бош ижрочи директори Жефф Безоснинг мол-мулки 3,2 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шу куни Amazon жорий йил учинчи чорагида соф фойда 252 миллион доллар ёки ҳар бир акция учун 0,52 долларни ташкил этгани маълум қилинган ҳисоботни тақдим этди. Таҳлилчилар бу кўрсаткич 0,78 долларга тенг бўлишини кутганди.
Мазкур янгилик асносида компания қимматли қоғозлари NASDAQ биржасида 27 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган савдолар чоғида 5,7 фоизга арзонлади ва бир дона акция нархи 818,36 доллардан 772 долларгача пасайди.
Безос 1997 йилда 1,6 миллиард доллар билан бадавлат америкаликлар рейтингига кирганди. Ўшандан бери Amazon акциялари 54 минг фоиздан кўпроққа қимматлашди ва Безос жорий йил октябрь ойида 67 миллиард доллар билан Forbes рўйхатида Билл Гейтсдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаганди.
Изоҳ (0)