Венесуэла парламенти ижро ҳокимиятини конституциявий тузумни бузишда айблаб, мамлакат президенти Николас Мадурога нисбатан импичмент жараёнини бошлаш режаси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда El Universal нашри маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Мамлакат олий қонунчилик органи томонидан фавқулодда мажлисда қабул қилинган ва тўққизта турли бандни ўз ичига олувчи ҳужжатга кўра, Венесуэла парламенти ижро ҳокимияти томонидан конституциявий тузумнинг бузилиши ва давлат тўнтаришининг амалга оширилганлиги ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, парламент мамлакат президенти Николас Мадуронинг лавозимидан воз кечиш жараёнини бошлаш ниятида.
Шунингдек парламентарийлар президент Мадуронинг истеъфоси масаласидаги референдум ташкил этилишининг тўхтатиб қўйилиши бўйича Халқаро жиноят судига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)