Ироқнинг «Ас-Сумария» телеканали оператори ҳукумат кучларининг Мосул яқинидаги жанубий ҳудудларни жангарилардан озод этиш операциясини суратга олиш жараёнида ҳалок бўлди. Бу ҳақда телекомпания сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Оператор Али Рисан Мосул жанубидаги аш-Шўро манзилида, операция жараёнини ёритиш давомида фожиали ҳалок бўлди. Снайпер томонидан отилган ўқ унинг кўкрагига тегди», — дейилади телекомпания баёнотида.
Телеканал ходими воқеа жойида олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)