Археологлар Истанбулдаги Кючекчекмеже кўли қирғоғида тарихда энг йирик эканлиги истисно этилмаётган қадимий дори-дармонлар коллекциясини топди. Қурғоқчилик туфайли ҳавзадаги сув сатҳи пасайгани сабабли олимлар 1,4 минг йил аввалги препаратлар қолдиғи бўлган салкам 700 та идишни топди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Олимларга кўра, кўл қирғоғида топилган дорилар тушкунликни енгиш учун ва юрак касалликларида фойдаланилган. Препаратлар кичик керамик идишларда сақланган.
Археологлар дори-дармон ишлаб чиқарувчи қадимги цехга дуч келгани тахмин қилинмоқда. Тадқиқочилар идишлардаги моддалар таркибини аниқлашга муваффақ бўлди. Одамлар салкам 1,5 минг йил аввал асосан метанон ва фенантрен билан даволангани ойдинлашди. Биринчи восита анальгетик, иккинчиси аксилдепрессант сифатида қўлланган.
Изоҳ (0)