ХХ аср бошларида шимолий Атлантикада ҳалокатга учраган «Титаник» кемасидаги жавоннинг занглаган калити Англиядаги аукционда 85 минг фунт стерлингга (104 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, калит «Титаник» муз қоясига урилиши туфайли ҳалок бўлган тахминан 1500 кишидан бири — кеманинг 23 ёшли бошқарувчисига тегишли бўлган. Унинг жасади топилганидан сўнг калит марҳумнинг бевасига топширилганди.
Аукционда калит 50 минг фунт стерлингга сотилиши кутилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)