Хитойнинг жанубий қирғоғига «Хайма» тўфони ёпирилиши оқибатида мамлакатга 3,5 миллиард юань (517 миллион доллар) иқтисодий зарар етди. Табиий офат туфайли 1,69 миллион киши жабрланди. Бу ҳақда Гуандун провинцияси фуқаролик маъмурияти бошқармаси маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
Тўфон Гуандун провинциясига 21 октябрь, жума куни ёпирилди. 668 минг фуқаро ўз вақтида эвакуация қилингани сабабли ҳозиргача ҳалок бўлганлар қайд этилмади. Бироқ 2749 та турар-жой, 178 минг гектар экин майдони вайрон бўлди.
Изоҳ (0)