Туркияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаларда гумон қилиниб, жами 35 мингга яқин киши қамоққа олинди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Бекир Бўздоғ маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Вазирга кўра, тўнтаришга уринишдан сўнг 82 минг киши Гулен билан алоқалар борасида текширувдан ўтказилди. Улардан 35 минг киши қамоққа олинди. Яна 26 минг киши ҳибсдан озод қилинди, бироқ кузатув остида қолмоқда.
Изоҳ (0)