Москванинг «Шереметьево» аэропортида учиш-қўниш тасмасида ўлик тулки борлиги туфайли самолёт қўна олмади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 22 октябрь куни содир бўлди. Тулкининг жасадини кўрган аэропорт ходимлари самолётни иккинчи айланишга юборди.
Airbus A320 самолёти Нижневартовскдан келаётган эди. Иккинчи айланишдан сўнг у муваффақият билан қўнди.
Изоҳ (0)