Франция ҳукумати қочоқларнинг Каледаги «Жунгли» номи билан машҳур тартибсиз лагерини кўчириш жараёнини бошлади. «РБК»нинг ёзишича, 24 октябрь куни бошланган кўчириш ишлари камида бир ҳафта давом этиши мумкин.
Франция ҳукумати турли ҳисоб-китобларга кўра 6,5 мингдан 10 минггача муҳожир истиқомат қиладиган лагерни гуманитар сабаблар билан ёпишга қарор қилган.
Қочоқларни бутун Франция бўйлаб ташкил этилган 450 та махсус миграция марказларига жойлаштириш режалаштирилган. Бу ерда улар тиббий ёрдам олишлари ва Франциядан бошпана сўрашлари мумкин бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)