• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.

    Фото: «Zn.uz»

    Фото: «Zn.uz»

    Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида:

    1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин.

    Давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:

    суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш;

    фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

    фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш;

    фаолиятни иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш;

    ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш бўйича идоравий назоратни кучайтириш, одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш;

    юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифалар ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш;

    фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техника воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигининг судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи таклифи маъқуллансин.

    3. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 апрелидан:

    озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилади;

    жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади;

    қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади;

    почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади;

    судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади;

    терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилинади;

    фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади;

    вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатлари бекор қилинади;

    адлия органларининг умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилади;

    хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судлари ташкил этилади.

    4. Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

    5. Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

    Комиссия (И.Б.Абдуллаев):

    вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларини ташкил этсин;

    қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур танқидий таҳлил қилиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин;

    қонун ҳужжатлари лойиҳаларини жамоатчилик ўртасида, шу жумладан, давра суҳбатлари, семинарлар ва конференциялар ўтказиш орқали кенг муҳокама қилишни ташкил этиш чораларини кўрсин;

    Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида белгиланган тартибда киритилиши, шунингдек, бошқа тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

    6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида 2017 йил 1 июлга қадар:

    суд-прокурор ходимлари малакасини ошириш ва раҳбар кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

    вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни амалга оширишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, шунингдек, судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини қайта кўриб чиқиш;

    томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш;

    ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш;

    жиноят ишини қўзғатиш фақат жабрланувчининг аризасига кўра амалга ошириладиган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш;

    фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этиш;

    электрон тартибда суд ва ижро ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шунингдек, одил судловга эришишнинг илғор механизмларини кенгроқ жорий этиш орқали одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилашни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин.

    7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида уч ойлик муддатда:

    давлат органларида юридик хизматнинг фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

    адлия органлари тизимида юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш бўйича тузилмалар ташкил қилишни назарда тутувчи таклифларни киритсин.

    8. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.А.Коканбаев зиммасига юклансин.

    21.10.2016, 22:52   Изоҳ (0)   66113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қурилиши бошланган трамвай йўли, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тақиқлаган Samsung Galaxy Note 7, машинани ёндириб юборган iPhone 7 нинг портлаши ва куннинг...

    21.10.2016, 20:06

    «Адолат» СДП Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ҳужжатларини тақдим қилди

    21.10.2016, 17:24

    Тошкентда 22 октябрга ўтар кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2016, 17:22

    Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмонов номзодини рўйхатга олиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар топширди

    21.10.2016, 16:59

    Тошкентда фавворали хиёбонга айлантириш мақсадида ёпилган кўча икки ой ўтиб яна автойўлга айлантириладиган бўлди

    21.10.2016, 15:55

    Рустам Азимов Ўзбекистонга беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирди

    21.10.2016, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.