21 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Малайзиядан Ўзбекистонга учаётган йўловчиларга Galaxy Note 7 ни самолёт бортига олиб чиқиш тақиқланди. «Ушбу кўрсатмага қатъий риоя этишингизни сўраймиз», — дейилади авиакомпания мурожаатида.
2. Тошкентда фавворали хиёбонга айлантириш мақсадида ёпилган кўча икки ой ўтиб яна автойўлга айлантириладиган бўлди. Бузилган йўлда қурилган фаввора энди бузилмоқда.
3. Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди: йўлнинг биринчи навбати Сиёб бозоридан эмас, шаҳар вокзалидан бошланади.
4. Ўзбекистон бош вазири қабулхонасига бир кунда нечта қўнғироқ бўлмоқда? Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасининг 1000 телефон рақамига 19 октябрь куни 19 мингдан ортиқ қўнғироқ бўлди.
5. Австралиялик фуқаронинг машинаси iPhone 7 нинг портлаши оқибатида ёниб кетди. Apple вакиллари ҳодисадан хабардор эканини маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)