Адолат социал-демократик партияси ваколатли вакиллари 21 октябрь, жума куни Марказий сайлов комиссиясига партиянинг Ўзбекистон Республикасига Президентлигига номзоди ҳужжатларини топширди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Республикасига Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази маълум қилди.
Тадбирда комиссия аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни бир ҳафта мобайнида текшириб чиқади ва уларнинг қонунга мувофиқлиги туғрисида хулоса беради.
Комиссияда имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига комиссия аъзолари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, ички ишлар, адлия идоралари мутахассислари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, «Адолат» СДПнинг 2016 йил 15 октябрь куни бўлиб ўтган VIII қурултойида партия марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Наримон Умаров Ўзбекистон Президентлигига номзод этиб кўрсатилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)