КХДР БМТ Корея ярим оролида мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга зид мақсадларда қўлланаётган тажрибадан воз кечиш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда республика вакили БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессиясидаги Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Шу муносабат билан КХДР вакили Қўшма Штатлардан Жанубий Кореяда ноқонуний ташкил этилган БМТ Қўмондонлигини зудлик билан тарқатиб юборишни ва БМТ Бош ассамблеясининг 30-сессиясида қабул қилинган қарорга мувофиқ барча тажовузкор кучларни унинг ҳудудидан чиқариб кетишни талаб қилди.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда 1950—1953 йиллардаги Корея уруши давомида ташкил этилган ушбу ҳарбий механизмнинг БМТ қўшинларига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у АҚШ томонидан КХДРга нисбатан душманлик сиёсатини амалга ошириш учун қўлланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)