Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги сўнгги беш кун ичида 37,3 миллиардга ошди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бу 2022 йил март ойидан буён энг катта ҳафталик ўсишдир. Хитойнинг Baidu технология компанияси билан ҳамкорлик бўйича потенциал янгиликлар Tesla акцияларининг ўсишига сабаб бўлган.
29 апрель куни Илон Маскнинг бойлиги 18,5 миллиардга ошиб, 201,5 миллиардга етган. Шу куни Tesla акциялари 17,76 фоизга қимматлашган.
28 апрель куни Илон Маск Хитойга ташриф буюрган ва ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Сянь билан учрашув ўтказган. Bloomberg маълумотларига кўра, миллиардер Baidu билан шерикчилик ҳақида келишувга эришган. Tesla ушбу Хитой компанияси билан биргаликда FSD автоном ҳайдаш дастури учун картография ва навигация тизимларини ишлаб чиқиш устида ишлайди.
Хитойда автоном ҳайдаш ва ҳайдовчига ёрдам тизимлари тобора оммалашиб бормоқда. Шу билан бирга, Tesla мамлакат автомобиль бозорида кучайиб бораётган рақобатга дуч келган ва унинг улуши 2023 йилнинг биринчи чорагида 10,5 фоиздан тўртинчи чоракка келиб 6,7 фоизгача камайган.
Изоҳ (0)