• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп ҳатто республикачиларнинг ҳам ғашига тегмоқда. Уни алмаштириш мумкинми?

    Нима бўлди?

    Республикачилар Дональд Трампдан — партиянинг АҚШ президентлигига номзодидан юз ўгирмоқда, деб ёзади Meduza. Миллиардернинг аёллар шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари билан боғлиқ навбатдаги можародан сўнг, Республикачилар партиясининг ўнлаб аъзолари (хусусан, нуфузли сенатор Жон Маккейн ҳам) уни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотларини қайтариб олди. Уларнинг баъзилари ҳатто Трамп учун овоз бермаслигини ҳам маълум қилди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Умуман олганда, юзага келган ҳозирги вазиятда уларнинг қўлидан бошқа иш ҳам келмайди: АҚШдаги президент сайловига бир ойдан камроқ вақт қолди ва ўз номзодидан хафсаласи пир бўлган республикачилар ё Трамп президент бўлганидан сўнг ўзига келади, деб умид қилиши, ёки мағлубиятга рози бўлиб, 2020 йилги сайловларга тайёргарликни бошлаши керак. Бироқ кўплаб таниқли республикачилар номзоднинг зудлик билан алмаштирилишини талаб қилмоқда (Politico шундай талабни қўлловчи 38 кишини санаб чиқди, улар орасида АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс ҳам бор).

    Қонун бўйича Трампни алмаштириш мумкинми?

    Бу каби жараёнларни тартибга солувчи бир неча ҳужжат бор — партиянинг ички низомларидан тортиб, штатларнинг қонунлари ва АҚШ Конституциясигача. Масалан, АҚШ Республикачилар партияси Миллий қўмитаси низоми (.pdf) 9-қоидасига мувофиқ, қўмита номзодни у вафот этган, сайловда қатнашишдан бош тортган ёки бошқа ҳолатларда алмаштириш ҳуқуқига эга.

    Асосий савол айнан «бошқа ҳолатлар» деганда нимани тушуниш кераклигида: аксарият ҳуқуқшунослар бундай ҳолатларда гап номзод тирик бўлган, бироқ сайловдан ўз номзодини олиш ҳақида қарор қабул қила олмайдиган вазиятлар ҳақида боради, деб ҳисоблайди (масалан, номзод бедарак йўқолган бўлса ёки комада бўлса). Бошқалар эса бу жумлани кенгроқ талқин қилишга мойил бўлиб, судланганлик ёки партия қадриятларидан кескин четланишни ҳам «бошқа ҳолатлар» сифатида тушунишни таклиф қилади.

    Бироқ бундай талқин суд томонидан қабул қилиниши эҳтимоли деярли нолга тенг — Дональд Трамп эса унга қарши 9-қоида қўлланадиган бўлса, партияни судга бериши тайин. Бу қоида шу вақтгача қўлланилмаган. Умуман олганда, қоида ё номзод ўлса, ёки ўз хоҳишига кўра сайловдан кетсагина ишлаши мумкин.

    Трамп сайловдан воз кечмоқчими?

    Йўқ. Трамп 8 октябрь куни, янги можаро юз берганидан кейин дарҳол, журналистлар ва партия электорати буни қанчалик хоҳламасин, «ҲЕЧ ҚАЧОН ПОЙГАДАН ЧИҚМАСЛИГИНИ» яна бир бор маълум қилди.

    Яъни, амалда республикачиларнинг қўли бойлоғлиқ?

    Унчалик эмас, яна бир йўли бор. Гап шундаки, 8 ноябрь куни АҚШ аҳолиси номзод учун эмас, балки сайлашга вакил қилинган шахсга овоз беради, у эса халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, номзодга овоз беради. Сайлашга вакил қилинган шахсларнинг овоз бериши 19 декабрь куни бўлиб ўтади ва Республикачилар партияси ўз вакилларига Трампга эмас, балки бошқа номзодга овоз бериш ҳақида кўрсатма бериши мумкин.

    Айни вақтда, Трампни бюллетенлардан чиқариб ташлаш имкони йўқ — сайловгача жуда кам вақт қолди. Бюллетенлар чоп этиб бўлинган ва бир қатор узоқ участкаларга (масалан, океан ортидаги ҳарбий базалар ва ҳ.к.ларга) етказиб берилган, бир қатор штатларда эса муддатидан аввалги овоз бериш жараёни бошланган. Бироқ Республикачилар партияси бюллетендаги исм ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги ҳақида сайловчиларга расман ахборот бериши мумкин. Трампга берилган овоз бошқа бир республикачи-номзодга берилган овозга тенглаштирилади.

    Аввал ҳам шунақаси бўлганми?

    Ҳа. Масалан, 1912 йили сайловга бир неча кун қолганида президентликка номзод Уильям Тафт билан жуфтликда АҚШ вице-президентлиги учун кураш олиб бораётган Жеймс Шерман вафот этган. Сайловчилар президент сайловида Тафт ғолиб чиқса, Шерман эмас, балки Николас Батлер вице-президент бўлишини била туриб Тафт — Шерман жуфтлигига овоз берган. Бироқ, Тафт ўша сайловда Вудро Вилсонга мағлуб бўлган.

    Агар Трамп бўлмаса, унинг ўрнига бошқа ким бор?

    Бу борада якдил бир фикр йўқ, ОАВда бир вақтнинг ўзида бир неча салоҳиятли номзодлар тилга олинмоқда. Улар орасида вице-президентликка амалдаги номзод Майк Пенс, республикачиларнинг 2012 йилги номзоди Митт Ромни, Вакиллар палатаси спикери Пол Райан ва президентликка собиқ номзод, Огайо штати губернатори Жон Кейсик бор.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    18.10.2016, 12:30   Изоҳ (0)   9604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиллари Клинтон номидан 134 белгили битта твитни ўйлаб топиш учун 11 киши керак

    18.10.2016, 11:00

    Таиланд пойтахтида портлашларга тайёргарликда гумон қилинган эркак қўлга олинди

    18.10.2016, 10:03

    Хитойликлар ҳашамат буюмлари учун жорий йилда 120 млрд доллар сарфлаши кутилмоқда

    18.10.2016, 09:42

    Яман президенти исёнчи хусийлар билан 72 соатли сулҳ тузишга рози бўлди

    18.10.2016, 09:26

    Афғонистон вице-президенти генерал Абдурашид Дўстум «Толибон» жангарилари билан тўқнашув вақтида яраланди

    17.10.2016, 16:44

    Таиландда қиролнинг ўлимидан сўнг қора рангли либос тақчиллиги юзага келди

    17.10.2016, 16:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Арабистони Сурияга 4 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 23 июл, 15:45

    Нега совуқ чойни ичиш мумкин эмас? Сизни ҳайрон қолдирадиган хулосалар

    Маслаҳатлар | 23 июл, 15:30

    Родриго “Реал” президентига ўз норозилигини билдирган

    Спорт | 23 июл, 15:25

    Ангренда тўрт йигит вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 15:23

    Тошкентда инспектор 9-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни қутқарди (видео)

    Ўзбекистон | 23 июл, 15:20

    “Толибон” ҳибсда сақлаётган британиялик эр-хотин ўлиши мумкин

    Дунё | 23 июл, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.