Бангкокда учта портлашни амалга оширишга тайёргарликда гумон қилинган эркак полиция томонидан Таиланд пойтахти яқинидаги Самутпракан провинциясида қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Махсус операция ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Бангкок ҳудудида 25—30 октябрь кунлари портлашлар уюштириш режалаштирилгани ҳақида маълумот олинганидан сўнг ўтказилди. Куч тизимлари ходимларига кўра, терактлар учун портловчи моддалар билан тўлдирилган транспорт воситаларидан фойдаланиш режалаштирилган.
Олдинроқ ОАВда махсус операция доирасида 20 нафардан ошиқ киши қўлга олингани билдирилганди, бироқ уларга айблов эълон қилингани ҳақида расман хабар қилинмади.
Изоҳ (0)