Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий исёнчи хусийлар билан 72 соатли сулҳ тузишга рози бўлди. Томонлар келишувига қараб мазкур муддат узайтирилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Яман ташқи ишлар вазири Абдулмалик ал-Махлавий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вазирнинг билдиришича, Ҳодий Тоиз шаҳридан қамалнинг олиниши ва расмийлар вакилларининг жойларда сулҳ шартлари бажарилаётгани мониторингидаги иштироки масаласини ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Расмийларнинг бу борадаги муносабати ҳақида президент БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Исмоил ул-Шайх Аҳмадни ҳам огоҳлантирди.
Изоҳ (0)