Дубай полицияси департаменти 2017 йилда шаҳар кўчаларида иш бошлайдиган биринчи полициячи роботни 36-халқаро Форс Кўрфази информацион технологиялар доирасидаги GITEX Technology Week–2016 кўргазмасида тақдим этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Лойиҳанинг амалга оширилиш тафсилотлари ҳақида маълумот келтирилмаган, аммо Дубай полицияси полициячи роботларни келаси 4 йил давомида оммавий ишга туширишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Дубай полицияси департаменти бошлиғи Холид Разуқий бу ишда робот баъзи ҳолатларда инсон ўрнини боса олишини айтганди.
БААда замонавий технологияларнинг тартибни назорат қилишда жалб этилиш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган. 2016 йилда патруль-пост хизмати ходимлари Google Glass ёрдамида 60 дан ортиқ жарималар белгилаган. Ушбу қурилма қоидабузарнинг машина рақамларини аниқлашда ёрдам берган.
Изоҳ (0)