Жорий ҳафтада Вьетнамнинг бир нечта марказий провинциясида кузатилган тошқинлар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қурбонларнинг катта қисми Куангбинь провинциясида кузатилди. 100 минг бино сув остида қолди, 500 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Бундан ташқари, саккиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)