Мадрид кўчаларига Испания Евроиттифоқ ва АҚШ ўртасида Транс-Тинч океани шериклиги (TTIP) ҳақидаги келишувни ратификация қилишига қарши бўлган юзлаб кишилар чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Испания пойтахтида 15 октябрь, шанба куни бўлиб ўтган норозилик акцияси доирасида намойишчилар Евроиттифоқ ва Канада ўртасида эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишув (CETA) имзоланишига ҳам қарши чиқди.
Намойишчиларнинг аксарияти қўлларида «Биз одамлармиз, товар эмас», шунингдек, «Бу ҳужжатлар келишув эмас, давлат тўнтариши» деган шиорлар кўтариб олгани қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)