Филиппинга шиддатли «Сарика» тўфони ёпирилгани сабабли 12 мингга яқин фуқаро ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Табиий офат архипелаг шимолидаги йирик Лусон оролига етиб келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳозирда тўфондан жабрланганлар давлат вақтинчалик жойлаштириш марказларига келтирилди. Шу пайтгача икки киши табиий офат қурбони бўлди.
Мутахассислар Филиппинга 17 октябрь, душанба куни «Хаима» пўртанаси ҳам ёпирилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Изоҳ (0)