Германия канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқда Москванинг Суриядаги ҳаракатлари туфайли, Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришни ёқлаб чиқмоқчи. Бу ҳақда Германия нашри мамлакат ҳукумат раҳбари атрофидаги манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр таъкидлашича, санкциялар мавзуси 20—21 октябрь кунлари Европа кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.
АҚШ президенти Барак Обама телефон суҳбати чоғида Меркелни, агар Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар вакиллари янги чораларни келишиб олишга эришса, «шафқатсиз реакция»ни қўллаб-қувватлашга кўндирди. Санкцияларни самолётсозлик ҳамда мудофаа саноати билан боғлиқ соҳаларга жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб ёзади газета.
Аввалроқ Меркель омма олдидаги чиқишларидан бирида Суриядаги баъзи ҳодисалар «ҳарбий жиноятларга жуда яқин» эканлигини таъкидлаган ва Алепподаги бомбардимонларни «инсоний бўлмаган» деб атаган эди.
Изоҳ (0)