АҚШда «Мэттью» довули қурбонлари сони 43 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ табиий офат туфайли 38 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Шимолий Каролина штати губернатори Пэта Макрори сув оқими йўл четидаги ариққа олиб кетган машина ичидан икки кишининг жасади топилганини хабар қилди. Штатдаги қурбонларнинг умумий сони 26 кишига етди.
«Мэттью» Атлантикада 2007 йилдан буён қайд этилган энг кучли довулга айланди. Гаитидан сўнг у АҚШнинг жануби-шарқий штатлари томонга кўчди.
Изоҳ (0)