Польшада марҳум президент Лех Качиньскийнинг жасади эксгумация қилинади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ушбу жараёнга марҳум президентнинг укаси Ярослав Качиньский рухсат бергани билдирилмоқда.
«Эксгумация ҳақидаги қарорга қўшиламан. Бу Смоленск яқинидаги авиаҳалокат текшируви доирасидаги биринчи эксгумациялардан бири бўлади. Ҳалокат айбдорлари суд олдида жавоб бериши лозим», — таъкидлади Качиньский.
Бортида Польша президенти Лех Качиньский ва мамлакат раҳбарияти вакиллари бўлган Ту-154 самолёти 2010 йил 10 апрелда Россиянинг Смоленск аэродромига қўниш чоғида қулаган. Саккиз нафар экипаж аъзоси ва 88 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)