Вьетнам марказидаги кучли тошқинлар туфайли камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Indian Express нашрига кўра, 30 мингдан ортиқ уй сув остида қолди. Тошқиндан жабр кўрган минтақаларда ўнлаб хорижий сайёҳлар қамалда қолди. Расмийлар уларга ичимлик суви ва озиқ-овқат етказиш чорасини кўрмоқда. Кўплаб авиарейслар бекор қилинди.
Вьетнамда кучли ёмғирлар 12 октябрь, чоршанбадан бери тинмаяпти. Тошқинлар мамлакат шимоли ва жануби ўртасида ҳаракатланиш тўхтатишига сабаб бўлди, бу эса расмийлар жабр чеккан ҳудудларга ёрдам етказишини қийинлаштирмоқда.
Изоҳ (0)