Араб коалицияси ҳарбий-ҳаво кучлари 15 октябрь, шанба куни Яман пойтахти Санада исёнчи хусийлар («Ансор Aллоҳ» ҳаракати тарафдорлари) жойлашган нуқталарга кетма-кет зарбалар берди, дея хабар қилади «ТАСС» «Ал-Маядин» телеканалига таяниб.
Сана шарқидаги «Ал-Хафа» ҳарбий лагери зарбалар остида қолган.
Нашр эслатишича, Яманда 2014 йил августидан буён ҳукумат кучлари ва «Ансор Aллoҳ» исёнчилик ҳаракати ўртасидаги низолар давом этмоқда. Энг фаол босқичга у 2015 йил мартида, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция бостириб кириши билан ўтди.
Изоҳ (0)