Dow Jones фонд бозоридаги фирибгарликлар ва «қора пайшанба» уюштирилишига алоқадорликда гумон этилаётган трейдер Навиндер Сингх Сарао 28 кун ичида Буюк Британиядан АҚШга экстрадиция қилинади. Лондон олий суди 14 октябрь, пайшанба куни Сараонинг АҚШга топширилиши юзасидан апелляциясини рад этди, дея хабар бермоқда «РБК» .
АҚШ Адлия вазирлиги тахминига кўра, Сарао биржа савдолари жараёнида сунъий равишда саросима келтириб чиқариш учун ўзини турли битимлар тузаётгандек қилиб кўрсатган. Бу эса унга 5 йил давомида 40 миллион доллар, «қора пайшанба» куни эса 879 минг доллар ишлаб олишига имкон берган.
Навиндер Сингх Сарао АҚШда 22 та модда бўйича айбланмоқда. У 380 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)