Малайзия расмийлари 13 октябрь, пайшанба куни Туркияга Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг ФЕТО ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган уч кишини топширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, гумонланувчиларни топшириш тўғрисидаги келишувга Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлининг Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ билан ўтган ҳафтадаги учрашуви давомида эришилган.
Чавушўғли Туркия ФЕТО билан курашни давом эттиришини тасдиқлади.
«Курашимиз ҳам мамлакат ичи, ҳам чет элда охиригача давом этади. Биз уларни кузатишни асло тўхтатмаймиз», — дея таъкидлаган вазир.
Изоҳ (0)