Доғистон Хасавюрт шаҳрида юз берган қуролли можаро туфайли уч киши оғир жароҳат олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 14 октябрь, жума куни уч киши собиқ келиштирувчи судья Юнус Ясиевнинг уйига келган. Улар ўртасида можаро юзага келган ва Ясиев уйи олдида отишма уюштирган.
Жароҳатланганлар реанимация бўлимига жойлаштирилди. Полиция можаро сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)