Яман пойтахти Сано шарқидаги теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлаш Мағриб вилоятининг шу номли маъмурий марказида рўй берди. Қўлбола бомба бундан бир неча кун аввал ҳалок бўлган мамлакат қуролли кучлари 3-ҳарбий округи қўмондони, генерал-майор Абд Раббо аш-Шаддодийни хотирлаш маросими ўтказилаётган чодирда содир бўлди.
Маросимда маҳаллий расмийлар ва армия қўмондонлиги вакиллари қатнашган. Ҳалок бўлганлар орасида маросимни ташкил этган генералнинг акаси ҳам борлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)