Мексика ҳукумати «Синалоа» наркокартели етакчиси Хоакин Гусман 2017 йил бошларида АҚШга экстрадиция қилинишини кутмоқда. Бу ҳақда Хавфсизлик бўйича миллий комиссия раҳбари Ренато Салес Эредиа маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
АҚШнинг Техас ва Калифорния штатлари судлари Мексиканинг энг ашаддий жиноятчисини қасддан қотилликлар ва наркотиклар савдосида айбламоқда.
«Биз экстрадиция 2017 йил январи ёки февралида амалга оширилига умид қиламиз», — дея таъкидлаган Эредиа Televisa телеканалига берган интервьюсида.
Бироқ наркобарон адвокатларидан бири Хосе Рефухио Родригес бу тахминни шубҳа остига олди. Унинг айтишича, Гусман ўз ҳимоячиларига АҚШга топширилишига қарши «охиригача курашиш» ҳақида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)